Яланғоч ҳолда гулдаста кўтариб юрган эркак бўйича расмий маълумот берилди

Яланғоч ҳолда гулдаста кўтариб юрган эркак бўйича расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманида бир фуқаро кийимсиз жамият юриш-туриш қоидаларини бузиб юргани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 август куни Юнусобод тумани, 11-мавзе ҳудудида, 1992 йилда туғилган Т.А., қўлида гулдаста билан яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланиб, бу хатти-ҳаракати билан фуқароларнинг норозилигини келтириб чиқарган.

Ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан ўтказилган текширув жараёнида фуқаро Т.А. Тошкент шаҳар Руҳий-асаб касалликлар гуруҳи шифокори томонидан кўрикдан ўтказилган. Кўрик натижасида фуқаро Т.А.нинг руҳиятида бузилиш аниқланганлиги сабабли, фуқаро шаҳар руҳий-асаб касалликлар шифохонасига юборилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар қўшимча текширув ишлари давом эттирилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.