Тошкент вилоятида тўй кортежи иштирокчилари 10 суткага қамалди

Тошкент вилоятида тўй кортежи иштирокчилари 10 суткага қамалди
Фото: Видеодан кадр

Маъмурий ишлар бўйича Янгийўл шаҳар суди тўй кортежининг икки иштирокчисини 10 суткага қамоққа олиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тўй маросимига кетаётган ҳайдовчилар машина рулини қўйиб юбориб, салондан чиқиб олгани акс этган видео тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 1 октябр куни тахминан соат 15:00 да Самарқанд кўчасида содир бўлган. Мазкур ҳуқуқбузарликни Янгийўл туманида яшовчи 22 ёшли фуқаро содир этган.

Суд қонунбузарларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (майда безорилик) асосан айбдор деб топган ва 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.