Қашқадарёда иш вақтида базм уюштирган шифокорлар жавобгарликка тортилди

Қашқадарёда иш вақтида базм уюштирган шифокорлар жавобгарликка тортилди

\"\"

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида иш вақтида базм уюштирган тиббиёт ходимлари жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тармоқларда Ғузор туманида тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари иш пайтида туғилган кун нишонлашгани акс этган видео тарқалган.

\"Мазкур ҳолат мутасаддилар томонидан ўрганилиб, Ғузор тумани тез тиббий ёрдам станцияси бўлим мудири, бош ҳамшираси ва икки нафар навбатчи ҳамширасига нисбатан Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан интизомий жазо чоралари қўлланилди\", — дейилади масъуллар изоҳида.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.