Фарғонада қўшни давлатдан кириб келган аёл пошнасидан 26 грамм тилла тишлар топилди

Фарғонада қўшни давлатдан кириб келган аёл пошнасидан 26 грамм тилла тишлар топилди
Фото: Божхона қўмитаси
Фарғона вилоятида қўшни давлатдан кириб келган аёл пошнасидан 26 грамм тилла тишлар топилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

Унга кўра, ҳолат Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Равот” чегара божхона постида кузатилган. Пост орқали қўшни давлатдан кириб келган йўловчилардан бири оёқ кийимининг пошнасига 26 грамм оғирликдаги тилладан ишланган тишларни яширганча олиб киришга урингани фош бўлди.
Фарғонада қўшни давлатдан кириб келган аёл пошнасидан 26 грамм тилла тишлар топилди
Фото: Божхона қўмитаси
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорлар заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда, маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритмасдан, Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишларига рухсат этилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.