Наманганда 63-халқаро гуллар фестивали анъанавий автомобиллар паради билан бошланди

Наманганда 63-халқаро гуллар фестивали анъанавий автомобиллар паради билан бошланди
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Наманган шаҳрида 63-халқаро гуллар фестивали бошланди, деб хабар бермоқда \"Дунё\".

Жорий йил 23 июнга қадар давом этадиган фестивалга 6 миллиондан ортиқ меҳмонлар, жумладан, 200 мингдан ортиқ хорижий сайёҳлар буюриши кутилмоқда.
Наманганда 63-халқаро гуллар фестивали анъанавий автомобиллар паради билан бошланди
Ўтган йили Наманганга бир ойда дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан 4 миллионга яқин сайёҳ ташриф буюрди, қайд этди фестивалнинг расмий очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов. Унинг сўзларига кўра, байрамга узоқ ва яқиндан 100 мингта сайёҳ ташриф буюрган.
Наманганда 63-халқаро гуллар фестивали анъанавий автомобиллар паради билан бошланди
Наманганда 63-халқаро гуллар фестивали анъанавий автомобиллар паради билан бошланди
Фестивалнинг биринчи куни анъанавий автомобиллар паради билан бошланди. Наманган халқаро аэропортидан то Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғигача бўлган 10 километрдан ортиқ масофани гуллар билан безатилган турли русумдаги 200 дан ортиқ автомобиллар босиб ўтди.
Наманганда 63-халқаро гуллар фестивали анъанавий автомобиллар паради билан бошланди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.