«Антитеррор-тозалаш» тадбирларида 169 нафар шахс қамоққа олинди (фото)

«Антитеррор-тозалаш» тадбирларида 169 нафар шахс қамоққа олинди (фото)
ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 27-31 январь кунлари мамлакатимиз миқёсида “Антитеррор-тозалаш” кенг кўламли тадбирлари олиб борилди.
«Антитеррор-тозалаш» тадбирларида 169 нафар шахс қамоққа олинди (фото)
Криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва унга салбий таъсир кўрсатувчи шахс ва жиноий гуруҳларни аниқлаш мақсадида жами 946 та махсус тадбирлар ўтказилди.
«Антитеррор-тозалаш» тадбирларида 169 нафар шахс қамоққа олинди (фото)
Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этишга мойил, республикадаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи 418 нафар шахслар аниқланиб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
«Антитеррор-тозалаш» тадбирларида 169 нафар шахс қамоққа олинди (фото)
Жиноят ишлари доирасида 169 нафар шахслар қамоққа олиниб, 42 та жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди. 399 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 270 нафари маъмурий қамоққа олинди. 109 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.
«Антитеррор-тозалаш» тадбирларида 169 нафар шахс қамоққа олинди (фото)
536 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 402 нафари расмий огоҳлантирилди.
«Антитеррор-тозалаш» тадбирларида 169 нафар шахс қамоққа олинди (фото)
Шунингдек, тадбирлар давомида ноқонуний муомаладан 80 та қурол ўқ-дорилари билан, 30 кг 337 гр гиёҳвандлик воситалари, 4 минг 521 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 186 дона тиғ, 22 дона бита ва 17 дона кастетлар олинди.
«Антитеррор-тозалаш» тадбирларида 169 нафар шахс қамоққа олинди (фото)
Криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасидаги тезкор тадбирлар бошқа йўналишларда ҳам давом эттирилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.