Тошкентда бетон тўсиққа урилган BYD автомашинаси ёниб кетди

Тошкентда бетон тўсиққа урилган BYD автомашинаси ёниб кетди
Фото: Видеодан кадр
2025 йилнинг 3 апрел куни соат 23:45 ларда Юнусобод тумани Тҳай кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, BYD русумли транспорт воситасини бошқариб келаётган ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиши натижасида транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Тўқнашув натижасида ҳайдовчига шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.