Андижонда АЗС сифатсиз бензин сотгани фош бўлди

Андижонда АЗС сифатсиз бензин сотгани фош бўлди
Андижондаги автозаправка станцияси сифатсиз бензин сотгани аниқланди, деб Nova24.uz хабар берди.

«Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати маълумотига кўра, Жалақудуқ туманида жойлашган «БК» МЧЖ АЗСида АИ-92 маркали бензин лаборатория шароитида текширилди.

Текширув натижасида бензин давлат стандарти талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Корхонага 48,3 миллион сўм миқдорида жарима солинди. Шунингдек, аниқланган қолдиқларни сотишга йўл қўймаслик ва уларнинг сифатини тиклаш бўйича кўрсатмалар берилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.