Андижонда Nexia ҳайдовчиси икки болани пиёдалар йўлагида уриб кетди

Андижонда Nexia ҳайдовчиси икки болани пиёдалар йўлагида уриб кетди

Андижон вилоятида 12 октябрь куни икки бола иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб UPL.uz хабар берди. Nexia русумидаги енгил автомашина ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтаётган икки болани уриб кетган.

Ҳодиса соат 14:30 атрофида A-373 халқаро автомобиль йўлининг 343-чақириғи, Андижон туманидаги \"Курама\" маҳалласи ҳудудида содир бўлди. Автомобилни 1969 йилда туғилган С.Р. бошқариб бораётгани маълум қилинди.

Тўқнашув натижасида болалардан бири — ўнг оёғининг ёпиқ синишига учраган ва тез тиббий ёрдам марказига етказилиб, шифохонага ётқизилган. Иккинчи бола омон қолган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.