Фирибгарликда гумонланган адвокат тезкор тадбирда ушланди

Фирибгарликда гумонланган адвокат тезкор тадбирда ушланди

Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти шаҳар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланди.

Маълум бўлишича, муқаддам судланган, адвокатлар ҳайъати аъзоси бўлган шахс фирибгарлик йўли билан 2 минг АҚШ доллари миқдорида пул олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Фирибгарликда гумонланган адвокат тезкор тадбирда ушланди

Текширувлар жараёнида аниқланишича, у Шайхонтоҳур туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Тергов бўлими иш юритувида бўлган, Жиноят кодексининг 168-моддаси асосида қўзғатилган жиноят иши доирасида гумонланувчига нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чорасини қўлламаслик масаласини мансабдор танишлари орқали ҳал қилиб беришини ваъда қилган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеанинг барча ҳолатлари ва гумонланувчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш масаласи тегишли тартибда ҳал этилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.