Сариосиёда 21 ёшли йигит 40 минг долларлик героинни сотаётган вақтида қўлга тушди

Сариосиёда 21 ёшли йигит 40 минг долларлик героинни сотаётган вақтида қўлга тушди
Сариосиёда 21 ёшли йигит 40 минг долларлик героинни сотаётган вақтида қўлга тушди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида наркотик сотаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда \"Дарё\" нашри хабар бермоқда.

«Нуробод маҳалласида яшовчи 1996 йилда туғилган йигит 1 килограмм 215 грамм миқдоридаги героин гиёҳвандлик моддасини 40 минг долларга сотаётган пайтида қўлга олинди», — дейилади вазирлик ахборотида.

Хабар беришларича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.