Хоразмда кучли шамол батутларни учириб кетди

Хоразмда кучли шамол батутларни учириб кетди

Хоразм вилоятида кузатилган кучли шамол ва чанг тўзонлари айрим ҳудудларда кутилмаган ҳолатларга сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда болалар ўйинлари учун мўлжалланган батутлар шамол таъсирида ағдарилиб, ҳатто учиб кетгани акс этган.

Маълумотларга кўра, ҳодиса 17 май куни Ҳазорасп туманида содир бўлган. Тасвирларда батутлардан бири аллақачон ерга ағдарилиб ётгани, яна бири эса кучли шамол оқими билан ҳавога кўтарилиб кетаётганини кўриш мумкин.

Ҳозирча ушбу ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор ёки йўқлиги ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Шунингдек, масъул ташкилотлар томонидан воқеа юзасидан расмий изоҳ ҳам эълон қилинмаган.

Қайд этилишича, ўтган кун давомида Хоразм вилоятининг кўплаб ҳудудларида кучли шамол, чанг-тўзонлар кузатилди. Айрим жойларда эса чанг аралаш енгил ёмғир ёғгани қайд этилган.

Мутахассислар бундай об-ҳаво шароитида очиқ майдонлардаги енгил конструкцияларни мустаҳкамлаш ҳамда эҳтиёт чораларини кўриш зарурлигини таъкидламоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.