Жиззахда кучли ёмғир пайтида ЙПХ ҳодимига қилинган ҳаракат олқишларга сабабчи бўлди!

Жиззахда кучли ёмғир пайтида олинган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Унда ЙПХ ходими жала остида йўл ҳаракатини тартибга солаётгани акс этган.
Шу пайт одамлар орасидан бир эркак югуриб чиқиб, инспектор ёнига боради. У ЙПХ ходимига ёмғирпўш кийдириб, унга оддий, аммо жуда таъсирли ёрдам кўрсатади.
Гувоҳлар бу ҳолатдан таъсирланиб, эркакнинг ҳаракатини қарсаклар билан олқишлаган. Ижтимоий тармоқларда эса кўпчилик ушбу воқеани инсонийлик ва меҳр намунаси сифатида баҳоламоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













