Андижонда қарзни 34 млн сўм деб кўрсатган электромонтёр ушланди

Андижонда қарзни 34 млн сўм деб кўрсатган электромонтёр ушланди

Андижон вилоятида электр энергияси қарздорлиги билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум қилинишича, Қўрғонтепа туманидаги “Сўфи қишлоқ” подстанцияси навбатчи электромонтёри Ф.Х. фуқаронинг 680 минг сўмлик электр қарзини 34 миллион сўм деб ёлғон кўрсатган.

У фуқарога 17 миллион сўм берса, ушбу “қарздорлик”ни йўқ қилиб беришини ваъда қилган. Электромонтёр пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси, яъни фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.