Саҳнада даҳшатли лаҳза: олов Тан Ташчини ютай деди

Саҳнада даҳшатли лаҳза: олов Тан Ташчини ютай деди

Туркиялик таниқли хонанда Тан Ташчи Измир шаҳридаги Ғозтепе Гурсел Аксел стадионида бўлиб ўтган улкан концерт давомида кутилмаган ва хавфли ҳолатга дуч келди.

Маълум бўлишича, санъаткор мухлисларига янада яқинроқ бўлиш мақсадида саҳна четига яқинлашган. Айнан шу пайтда саҳна эффектлари учун ўрнатилган олов тизими тўсатдан ишга тушган. Кучли шамол таъсирида олов йўналиши ўзгариб, тўғридан-тўғри хонанданинг юзига қараб отилган.

Ушбу хавфли лаҳзалар томошабинлар ва ташкилотчиларни жиддий саросимага солган. Воқеа жойида қисқа муддатли ваҳима юзага келган бўлса-да, вазият тезда назоратга олинган.

Энг муҳими, бахтли тасодиф туфайли Тан Ташчи ҳеч қандай жиддий жароҳат олмади ва катта хавфдан омон қолди. Шунга қарамай, ушбу ҳодиса саҳна техникаси ва хавфсизлик чораларига янада жиддий ёндашиш зарурлигини яна бир бор эслатди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.