Энди кўчмас мулк ҳақидаги маълумотларни онлайн тарзда билишингиз мумкин

Энди кўчмас мулк ҳақидаги маълумотларни онлайн тарзда билишингиз мумкин
Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси кўчмас мулк ҳақидаги маълумотларни аниқлаш хизматини синов режимида ишга туширди.

Мазкур онлайн-ресурсдан фойдаланиш орқали кўчмас мулк жойлашган манзил, унинг инвентар баҳоси, яшаш хоналари ва майдони, унга нисбатан тақиқ бор-йўқлиги, солиқ ставкалари бўйича иқтисодий зонани билиш имкони мавжуд бўлади.

Маълум бўлишича, ушбу ресурс фуқаролар ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк бўйича мурожаатлари ҳажми ошганлиги сабаб ишга туширилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.