“У кечаги об-ҳавони ҳам аниқ-тиниқ айта оладиган салоҳият эгаси...” (статус-табассум)

-Ака, рекорд нима дегани?
-Оббо, менга қара, шалпангқулоқ! Сен яна Ошга шаъма қиляпсанми?
***
\"Башарани қара\", деди кўзгу рўпарасида тиржайиб турган одамни кўриб!
***
Ақлли уй, ақлли соат, ақлли телефон, ақлли машина... Ақл одамлардан жисмларга ўтиб кетяпти аста-секин...
***
-Менга қара, сен бировни ноғорасига ўйнашни қачон бас қиласан?
-Менга фарқи йўқ, пул берса, тоғорасига ҳам ўйнайвераман!
(\"Икки раққос суҳбати\"дан. Истаганча тушуниш мумкин)
***

Месси гол урмаган битта дарвозабон қопти. Э, Месси тугул Суарес, Неймар, Роналду ҳам бундай бахтга эриша олмаган экан! Ким экан ўша дарвозабон, деб ўйлаяпсизми? Бу ўзимизнинг Лобанов, азизлар!
***
#Бургуткўз
-Ҳееее, ўша нарсани кўряпсанми?
-Ҳа, жуда аниқ-тиниқ кўряпман!
-Мен эса кўрмаяпман...!
***
-Сиз сўз моҳиятини жуда яхши тушунадиган инсон - журналистсиз. Тўғрими?
-Албатта!
-Виждон нима дегани?
-Виж-виж дон!
***
Тошкент тиббиёт академияси ва Педагогика билим юртларига Жанг санъати деган курс қўшиш керакка ўхшайди)))
***
-Бӯривой, Қӯчқор аканг қани?
-Қӯзивойни олиб, Олмахон аммамникига кетди!
***

Тоға жиянини ишга олди. У бола шундай кучли салоҳият эгаси-ки, ҳатто кечаги об-ҳавони ҳам аниқ-тиниқ айта олади!
***
Одам роса кӯп жойда ё текинга ош берилаётган бӯлади ё арзонроқ шакар...))
***
У фейсбук бандаси. Ҳар бир ҳаракати ФБга туташ. Ҳатто у лайлакни ҳам \"ЛайЛАЙК\", дейди...
***
Бугун Давлат Курсовни кӯрдим. Куйдирган калладек тиржайиб турибди: . \"Бизни елка офтоб кӯрадиган кунларам келди. \"Қоравой\" тахтдан тушди\", дейди...
***
-Алло, ака!
-Нима гап, укам?
-Ошга келинг, паловхонтўра пиширдик!
-Йўқ, раҳмат! Мен диетадаман!
-Бўмаса, диета деган жойга оборайми ошни?!
***

\"Ҳамма эркаклар бир хил\", деган ибора оломон ичида эрини йўқотиб қўйган хитойлик аёл томонидан ўйлаб топилган бўлса керак!
***
Cерсавол ука билан суҳбат:
-Ака, сўз эркинлиги ҳақида эркин фикримни эшитиб кўрасизми?
-Э, жим ўтир-е! Ким қўйибди сенга, чурвақа!
***
-Ука, менга қара! Нуқул нолиганинг нолиган. Сенга нима ёқади ӯзи?
-Ҳааа, сизга ҳам мени гапларим ёқмай қопти ӯзи... Билдим...
Муслим Мирзажоновнинг “Фейсбук” саҳифасидан олинди
Манба: Kun.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!-Оббо, менга қара, шалпангқулоқ! Сен яна Ошга шаъма қиляпсанми?

Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.