Тошкент шаҳрида икки безори милиция ходимини калтаклади

Тошкент шаҳрида икки безори милиция ходимини калтаклади
Тошкент шаҳрида икки безори милиция ходимини калтаклади, бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати хабарида айтилган.

\"Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 5-март куни соат кеч соат 23.15ларда Спутник даҳасида яшовчи 1992 йилда туғилган И.Казлинка ва 1976 йилда туғилган С.Шейклар Йўлдош 2-даҳа худудида жойлашган \"Ким-чи\" кафеси олдида шу худудда хизмат олиб бораётган Сергели туман ИИБ профилактика инспектори, катта лейтенант Х.Мирзақуловнинг қонуний талабларига бўйсунмай қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказганлар\", — дейилади хабарда.

Натижада катта лейтенант Х.Мирзақуловга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Казлинка ва Шейклар қўлга олинган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.