Томорқасида 71 туп марихуанани парваришлаб келган шахс қўлга олинди

Томорқасида 71 туп марихуанани парваришлаб келган шахс қўлга олинди
2018 йил 27 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Денов туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Денов тумани, Феруз кўчасида яшовчи 1956 йилда туғилган К.З.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу фуқаро яшаш уйи томорқасида жами 71 туп “марихуана” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган ва холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди. К.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Томорқасида 71 туп марихуанани парваришлаб келган шахс қўлга олинди
Томорқасида 71 туп марихуанани парваришлаб келган шахс қўлга олинди
Томорқасида 71 туп марихуанани парваришлаб келган шахс қўлга олинди
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Манба: Kun.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.