Шавкат Мирзиёев тожикистонлик деҳқонларга Captiva совға қилди (фото)

Шавкат Мирзиёев тожикистонлик деҳқонларга Captiva совға қилди (фото)
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Турсунзода туманидаги “Боғи сомон” деҳқон хўжалигига ташриф буюрди.

Хўжалик раҳбари Камол ҳожи Мадумаров асли олтиариқлик уста деҳқон фарзанди. У ота касбини давом эттириб, қут-барака, элда обрў топган. Бугунги кунда хўжалик узумзори 500 гектарга етган. Ўнга яқин навдаги ширин ва ҳосилдор узумлар довруғи бутун минтақамизга таралган.
Шавкат Мирзиёев тожикистонлик деҳқонларга Captiva совға қилди (фото)
Президентимиз узумзор боғ ва маҳсулотлар омборини кўздан кечирди. Шавкат Мирзиёев Камол ота Мадумаровга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган Captiva автомашинасини совғa қилди.
Шавкат Мирзиёев тожикистонлик деҳқонларга Captiva совға қилди (фото)
Давлатимиз раҳбари шу тумандаги «Ватан» деҳқон хўжалигида ҳам бўлиб, унинг раҳбари Неъмат ҳожи Усмоновга яна бир автомашина туҳфа этди.
Шавкат Мирзиёев тожикистонлик деҳқонларга Captiva совға қилди (фото)
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.