Намангандаги кабобдан оммавий заҳарланишнинг сабаби маълум бўлди

Намангандаги кабобдан оммавий заҳарланишнинг сабаби маълум бўлди
Наманган вилоятининг Чуст туманида 21 октябрь куни кабобдан оммавий заҳарланиш ҳолати қайд этилган эди. Оқибатда кўплаб инсонлар шифохонага ётқизилган деб ёзади Sof.uz нашри.

26 октябрь куни вилоятда шу бўйича алоҳида йиғилиш ўтказилган.

Манбанинг хабарига кўра, кабобдан заҳарланиш бўйича тиббий экспертиза хулосаси ўқиб берилган. Аниқланишича, кабоб гўшти очиқ жойда қолган ва унга кемирувчилар (каламуш ва сичқонлар) чанг солган.

Шу пайтгача Наманганда гўшт масаласида турли гап-сўзлар юрганди. Кабоб воқеасидан кейин ушбу маҳсулотни сотиш ва сотиб олиш ҳам вақтинча тўхтатилганди. Бугундан гўшт савдосига яна рухсат берилди.

Кабобдан оммавий заҳарланиш оқибатида 5 киши ҳаётдан кўз юмган. Қолганларнинг аҳволи яхшиланмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.