Тошкентда янги турдаги огоҳлантирувчи йўл чизиғи тажрибадан ўтказилмоқда

Тошкентда янги турдаги огоҳлантирувчи йўл чизиғи тажрибадан ўтказилмоқда
Йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш мақсадида Тошкентнинг Бешқайрағоч кўчасида огоҳлантирувчи йўл чизиғининг янги тури экспериментал кўринишда қўлланила бошлади.

Пиёдалар ўтиш жойидан 50 метр олдин асфальтга махсус огоҳлантириш йўл чизиғи туширилмоқда.
«Махсус йўл чизиғининг бу тури йўл харакати иштирокчиларини қўшимча ҳимоя қилиш учун мўлжалланган», – дейилади шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Тошкентда янги турдаги огоҳлантирувчи йўл чизиғи тажрибадан ўтказилмоқда

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига пиёдалар ўтиш жойларига кузатув камераларини ўрнатиш ҳақида петиция жойлаштирилган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.