Зохиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров унинг акаси экани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди (видео)

Зохиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров унинг акаси экани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди (видео)
Зохиршоҳ Жўраев \"Миллий\" телеканалининг \"Нишондасиз\" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди.

Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини сўради. \"Бу ёлғон. Биз бу миш-мишларни кулги билан қабул қиламиз. Ўйлайманки, бу каби миш-мишларнинг тарқалиши Ботир Қодировнинг онасига нисбатан катта ҳурматсизлик\", - деди Зохиршоҳ. Қайд этиш лозимки, Ботир Қодировнинг онаси Шерали Жўраевнинг раққосаси сифатида фаолият кўрсатган. Ботир Қодиров хонанданинг ўғли бўлиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар бундан бир неча йил илгари тарқалган эди.

Маълумот ўрнида:
Бу гап-сўзларга жиддий эътибор қаратган Шерали Жўраев тўйлардан бирида қилган чиқишида унинг ўғиллари иккита эканини қайд этган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.