Парфюмерия воситаларини ноқонуний олиб ўтишга бўлган уриниш наф бермади

Парфюмерия воситаларини ноқонуний олиб ўтишга бўлган уриниш наф бермади
Сифати кафолатланмаган парфюмерия маҳсулотларини мамлакатимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишлар божхона органлари томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.

Жумладан, “Даут-ата” чегара божхона постига қўшни давлатдан пиёда кириб келган фуқаро Ф.Ш.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, унинг юклари орасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 18,6 миллион сўмлик 353 дона парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.