Тунги рейдда газга ноқонуний уланган иссиқхона аниқланди

Тунги рейдда газга ноқонуний уланган иссиқхона аниқланди
Мажбурий ижро бюроси Касби туман бўлими томонидан энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, тармоққа ноқонуний уланишларнинг олдини олиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, тунги рейдлар давомида турли қонунга зид ҳолатлар аниқланиб, энергия ресурслари талон-тарож бўлишининг олди олинмоқда.
Тунги рейдда газга ноқонуний уланган иссиқхона аниқланди
Жорий йилнинг 6 февралдан 7 февралга ўтар кечаси ўтказилган тунги рейд давомида тумандаги Муглон МФЙ да яшовчи фуқаро Ж.Т.га тегишли иссиқхонада бир дона қўлбола горелка ўрнатиб фойдаланилаётганлик ҳолати аниқланди.
Тунги рейдда газга ноқонуний уланган иссиқхона аниқланди
Шундан сўнг тармоққа шу тарзда ноқонуний уланган истеъмолчига нисбатан қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилди ва иссиқхона газ тармоғидан узиб қўйилди.

Мажбурий ижро бюроси
Қашқадарё вилоят бошқармаси
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.