Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2046тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 7 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 1 май куни соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2046 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Бунгача 30 апрель куни соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 2039 нафарни ташкил этаётгани маълум қилинган эди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг 9 нафари вафот этди, 1133 нафари эса соғайган. Айни вақтда 904 киши шифохоналарда даволанмоқда.
Ўзбекистонда қаторасига 9 кун давомида коронавирусдан соғайганлар сони касалланганлар сонидан кўп бўлди, ўнинчи куни икки ҳолат тенглашди - 30 апрель куни яна 37 киши соғайди ва 37 кишида вирус аниқланди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«2020 йил 1 май куни соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2046 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Бунгача 30 апрель куни соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 2039 нафарни ташкил этаётгани маълум қилинган эди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг 9 нафари вафот этди, 1133 нафари эса соғайган. Айни вақтда 904 киши шифохоналарда даволанмоқда.
Ўзбекистонда қаторасига 9 кун давомида коронавирусдан соғайганлар сони касалланганлар сонидан кўп бўлди, ўнинчи куни икки ҳолат тенглашди - 30 апрель куни яна 37 киши соғайди ва 37 кишида вирус аниқланди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













