4 майдан бошлаб Тошкентда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш фаолияти тикланади

4 майдан бошлаб Тошкентда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш фаолияти тикланади
4 май, душанбадан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туман бўлинмалари фуқаролар қабулини давом эттиради.
Идора хабарига кўра, пойтахтдаги «паспорт столлар» душанбадан шанбагача, соат 9:00 дан 18:00 га қадар фаолият олиб боради. Тушлик вақти – 13:00дан 14:00гача.

«Қабул санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилади. Фуқаролардан тиббий ниқоб тақишни ва ижтимоий масофани сақлашни сўраб қоламиз», – дея қайд этилган билдиришда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 май куни Тошкентда коронавирусга чалинган бирорта ҳам янги бемор аниқланмаган эди.
30 апрелдан бошлаб соат 07:00дан 10:00гача ва 17:00дан 20:00гача бўлган вақт оралиғида фуқароларга шахсий автотранспортидан фойдаланишга рухсат берилган. Кейинроқ маълум бўлишича, таксичиларнинг йўловчи ташиши ҳозирча ман этилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.