Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олди (фото)

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 4 октябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Гурбангули Бердимуҳамедов давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг музокаралари эртага, 5 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олди (фото)
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олди (фото)
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олди (фото)
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олди (фото)
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.