Севинч Мўминова мультфильм қаҳрамонлари билан ўзини солиштирди

Хонанда Севинч Мўминова бир интервюда қизиқарли саволга дуч келди. Бошловчи сўради:
“Ўзингизни қайси мультфильм қаҳрамонига ўхшатасиз?”
Севинч бироз ўйланди ва сўнг жавоб берди:
“Мен ўзимни Зумрад ва Қиммат мультфильмидаги Зумрадга ўхшатаман. Бироқ, Қимматга ҳам ўхшаб туришим керак, деб ўйлайман,” — деди у.
Сўнгра хонанда бошловчига қараб сўради:
“Ўзинигиз кимга ўхшатган бўлардингиз?”
Бошловчи эса жавоб берди:
“Мен сизни Беллага ўхшатаман,” — деди.
Севинч ҳазил билан қўшимча қилди:
“Яқинда мени Машага ўхшатишди, прикол учун,” — деб айтди хонанда.
Интервю давомида Севинчнинг самимийлиги, кулгили изоҳ ва мультфильм қаҳрамонларига қилган қиёсламалари томошабинларни кулдириб, илиқ таассурот қолдирди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













