«Барселона» Мадридда «Атлетико»ни мағлубиятга учратди ва 1-ўринга кўтарилди

«Барселона» Мадридда «Атлетико»ни мағлубиятга учратди ва 1-ўринга кўтарилди
«Барселона» Мадридда «Атлетико»ни мағлубиятга учратди ва 1-ўринга кўтарилди

Испания чемпионатининг 24-туридан ўрин олган \"Атлетико\" ҳамда \"Барселона\" клублари ўртасидаги учршув ниҳоясига етди.

Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйин кутилганидек шиддатли ҳужумлар билан бошланди. Жамоалар биринчи бўлимда дарвозалар даҳлсизлигини сақлаб қола олишди.

Иккинчи бўлимда, аниқроғи 64-дақиқа Рафинья \"Барса\"ни олдинга олиб чиқди. Аммо, орадан олти дақиқа ўтар-ўтмас Годин ҳисобни тенглаштирди.

Аммо, Месси бу кеча барибир ўз сўзини айтди ва 86-дақиқада жуда муҳим голни уришга эришди.

Шу тариқа \"Барселона\" навбатдаги ғалабани қўлга киритди ва уч очкога эга бўлди.

Испания чемпионати, 24-тур
Атлетико – Барселона 1:2

Голлар: 0:1 – 64 Рафинья, 1:1 – 70 Годин, 1:2 – 86 Месси.
Атлетико – Облак, Савич, Филипе Луис, Врсалько, Годин, Габи, Сауль, Коке, Феррейра Карраско (Торрес, 68), Гризманн, Гамейро (Корреа, 72).
Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Матье (Динь, 77), Серджи Роберто (Андре Гомеш, 85), Рафинья, Бускетс, Иньеста (Ракитич, 71), Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Бускетс (55), Сауль (56), Савич (65), Габи (73), Корреа (74), Месси (82).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.