Наргиза Абдуллаева фарзандлари ҳақида гапирди: кутилмаган ҳақиқат

Наргиза Абдуллаева фарзандлари ҳақида гапирди: кутилмаган ҳақиқат

Актриса Наргиза Абдуллаева “Менинг ошхонам” лойиҳасида меҳмон бўлиб, шахсий ҳаёти ва фарзандлари ҳақидаги қизиқарли жиҳатларни очиқлади.

Санъаткорнинг айтишича, унинг фарзандлари онлайн ҳаётга деярли қизиқмайди ва ҳатто онасининг аввалги ижодий фаолиятидан ҳам тўлиқ хабардор эмас. “Фарзандларим менинг эски ролларимни кўрмаган, қайси киноларда ўйнаганимни ҳам билишмайди. Ҳозирги клипларимни ёки рекламалардаги иштирокимни кўришади, холос”, — дейди у.

Актриса яна бир қизиқарли ҳолатни ҳам айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, болаларининг мактабидаги тенгдошлари ҳам узоқ вақт давомида уларни актрисанинг фарзанди эканини билмаган. “Ҳатто яқинда билишди. Фарзандларим ўзларини кимнингдир фарзанди сифатида эмас, ўз кучи билан танитишни хоҳлайди. \'Ўзимиз учун ўзимиз жавоб берамиз\', дейишади”, — дея таъкидлади у.

Шунингдек, актриса фарзандларининг омма эътиборидан четда бўлишни афзал кўришини ҳам қўшимча қилди. “Кўп жойларга борсак ҳам ўзларини тутиб туришади, ортиқча эътибор исташмайди. Онлайн ҳаёт уларга қизиқ эмас. Қизим ёқтиради, лекин ўғлим умуман қизиқмайди. Ҳатто расмга ҳам зўрға тушираман. Видеога чақирсам эса \'Ойи, мени аралаштирманг\', дейди”, — дея кулиб эслади актриса.

Мазкур суҳбат ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотиб, мухлислар томонидан илиқ ва самимий изоҳлар билан қарши олинди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.