Ғайбулла Турсунов янги “Комила” клипи премьераси билан мухлисларини ҳайратда қолдирди

Хонанда Ғайбулла Турсунов ўзининг янги “Комила” номли қўшиғи ва клипини тақдим этди.
Маълум қилинишича, қўшиқ сўзи ва мусиқаси Шухрат Закировга тегишли бўлиб, у севги ва ҳис-туйғуларга бағишланган рақсбоп тарона сифатида янграйди.
Янги трек ижодкорнинг аввалги ишларига хос услубда, енгил ва ёқимли оҳангда яратилгани билан ажралиб туради.
Клип ҳам қўшиқ кайфиятига мос равишда тасвирга олинган. Унда баҳорий муҳит, очиқ ҳавода ўтаётган байрам ва қизлар даврасидаги самимий лаҳзалар акс этган.
Шунингдек, сюжетда хонанданинг кутилмаган тарзда созандалари билан пайдо бўлиши клипга янада жозиба бағишлаган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













