“Худди дунё тугагандек” — Зебо Раҳимова мухлисларини лол қолдирди

“Худди дунё тугагандек” — Зебо Раҳимова мухлисларини лол қолдирди

Зебо Раҳимовa ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали саёҳат қилаётгани ва сафар давомида гувоҳ бўлган ажойиб манзараларини мухлислари билан баҳам кўрди. Унинг таъкидлашича, навбатдаги манзили Боливиянинг Уюни шаҳри бўлиб, у ерни худди “дунёнинг охири”га ўхшатган.

Санъаткорнинг айтишича, мазкур ҳудуддаги “Табиий ойна” инсонни бутунлай бошқа оламга тушиб қолгандек ҳис қилдиради.

“80 гектар ҳудуддаги “Табиий ойна”. Худди ер тугаб, осмон йўли бошлангандек туюлади. Жанубий Америка қитъаси, Боливия, Уюни шаҳри. Бу гўзалликларни кўрсатгани учун Аллоҳга шукур”, — деб ёзди у.

Зебо Раҳимова томонидан улашилган фото ва видеолар кузатувчилари орасида катта қизиқиш уйғотди. Кўпчилик мухлислар мазкур манзараларни табиатнинг ҳақиқий мўъжизаси сифатида баҳоламоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.