Примадонна Юлдуз Усмонова: "Совғаларни меҳр билан қабул қиламан"

Ўзбек санъатининг машҳур ва ҳурматли вакили — Юлдуз Усмонова мухлислари томонидан берилган совғаларга бўлган муносабати ҳақида самимий фикрларини билдирди. Унинг айтишича, қўлидаги тасбеҳни унга бир кекса мухлиси эҳтиром ва ихлос билан тақдим этган.
Санъаткор ҳар бир совғани алоҳида қадрлашини, уларни оддий буюм эмас, балки меҳр ва эътибор рамзи сифатида қабул қилишини таъкидлади. У ҳатто устидаги футболкасини кўрсатиб, бу ҳам мухлисларидан бири томонидан берилган совға эканини айтди.
“Мен берилган совғаларни ишлатаман. Чунки инсоннинг нияти пок бўлса, у қандай совға бўлишидан қатъи назар, уни қабул қилиш ва фойдаланиш мумкин. Менга кўчада кимдир нон берса ҳам, бемалол ейман — чунки нон азиз”, — дея ўз фикрини изоҳлади у.
Шу билан бирга, примадонна эҳтиёткорлик ҳам муҳим эканини унутмаган. У айрим озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, конфет ва шоколадларни қабул қилмаслигини ҳам қайд этди.
“Инсоннинг нияти тоза бўлса, ёмон ниятли одам унга зарар етказа олмайди”, — дея қўшимча қилди санъаткор.













