Қозоғистонлик ёш актриса Жанел қизил гиламда кутилмаганда йиқилиб тушди, аммо...

Қозоғистонлик ёш актриса Жанел қизил гиламда кутилмаганда йиқилиб тушди, аммо...

Қозоғистонлик ёш актриса Жанел “Mүshel jas” фильмининг тантанали премьерасида кутилмаган ҳолатга дуч келди. Қизил гиламчадан ўтиш вақтида у бехосдан йиқилиб тушди. Одатда бундай вазият одамни ноқулай аҳволга солиши мумкин, аммо бу сафар ҳаммаси жуда самимий ва чиройли тус олди.

Атрофдагилар кулиш ёки ноқулай муносабат билдириш ўрнига, Жанелни қарсаклар билан қўллаб-қувватлашди. Унга руҳ бериб, қизил гиламчадан чиқишини яна бир бор такрорлашни сўрашди.

Ёш актриса эса ўзини йўқотиб қўймади. У машинага қайта ўтирди ва иккинчи бор қизил гиламчадан янада ишончли, чиройли ва ҳақиқий юлдузлардек порлаб ўтди.

Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда илиқ муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кўпчилик Жанелнинг вазиятдан чиройли чиқиб кетганини, томошабинларнинг эса маданиятли ва самимий муносабатини юқори баҳоламоқда.

Баъзан кичик ноқулайлик ҳам инсонни янада ёрқинроқ кўрсатиши мумкин. Жанел эса шу куни буни амалда исботлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.