Озода Нурсаидова мухлисининг болалик орзусини рўёбга чиқариб барчанинг эътибор марказида!

Ўзбекистон эстрадасининг таниқли вакилаларидан бири Озода Нурсаидова яна бир бор самимийлиги билан мухлислар меҳрини қозонди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео кўпчиликнинг эътиборини тортди ва фойдаланувчилар орасида илиқ муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Видеода хонанданинг мухлисаларидан бири Озода Нурсаидовага мурожаат қилиб, болаликдаги орзусини айтади. Унинг сўзларига кўра, у ёшлигидан санъаткор бўлишни истаган, бироқ шароит сабаб бу орзуси амалга ошмаган.
“Мен ёшлигимдан артист бўлмоқчи эдим, шароит бўлмаган. Дадам ҳам мени артист қиламан деган. Озгина қўшиғингизни айтиб берай, холос”, — дейди мухлиса.
Озода Нурсаидова эса бу илтимосни ерда қолдирмади. Хонанда мухлисани илиқ кутиб олиб, у билан биргаликда қўшиқ куйлади. Бу самимий лаҳза атрофдагиларда ҳам, видеони кўрган мухлисларда ҳам ёқимли таассурот қолдирди.













