Кўзга ёш келадиган ҳолат: Алишер Файз мухлисасига қилган сюрпризи билан тармоқларда олқишланди

Кўзга ёш келадиган ҳолат: Алишер Файз мухлисасига қилган сюрпризи билан тармоқларда олқишланди

Хонанда Алишер Файзнинг мухлисасига қилган самимий сюрпризи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Тарқалган видеоларда санъаткор ёлғиз ҳаёт кечираётган онахонни йўқлаб боргани акс этган.

Маълум бўлишича, онахон Алишер Файзни жуда яхши кўришини, унинг қўшиқлари ва ҳаёт тарзини ҳурмат қилишини айтган эди. Ушбу гаплардан хабар топган хонанда кутилмаганда гуллар билан ташриф буюриб, мухлисасини қувончга тўлдирган.

Видеоларда онахоннинг ҳаяжон ва қувонч билан хонандани кутиб олгани кўринади. Алишер Файз эса самимий суҳбат ва илиқ муносабати билан мухлисининг кўнглини кўтарган.

Кўзга ёш келадиган ҳолат: Алишер Файз мухлисасига қилган сюрпризи билан тармоқларда олқишланди

Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар хонанданинг бу ишини илиқ қарши олиб, унга миннатдорлик ва ҳурмат билдирувчи изоҳлар ёзмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.