Паризода: "Раққосани эр олмайди — дейишган"

Паризода: "Раққосани эр олмайди — дейишган"

Раққоса Паризода “Менинг ошхонам” дастурида меҳмон бўлиб, ижодий йўли ва шахсий ҳаётидаги қийинчиликлар ҳақида самимий фикрларини билдириб ўтди. У раққоса бўлишга қарор қилган пайтида оила аъзолари томонидан қаршилик бўлганини яширмади.

Паризода сўзларига кўра, у рақсга эндигина кириб келган даврларда атрофдагилар “раққосани эр олмайди, енгилтак бўлади” деган стереотип фикрларни кўп айтишган. Бироқ у бу гапларга қарамай, ўз йўлидан қайтмаган.

“Мен ўша пайтда қатъий ният қилганман: раққоса бўламан, турмушга чиқаман, фарзандли бўламан ва жамиятда ўз ўрнига эга бўлган ибратли оилалардан бири бўламан. Ҳатто \'мени саҳнада рақс тушаётган пайтимда шаҳзодам олиб кетади\' деб ҳам айтганман. Ўша пайтда келажакни билмаганман, лекин ниятларим пок ва ҳалол бўлган. Шу сабабли Аллоҳ менга ҳамма нарсани осонлик билан етказди,” — деди у.

Санъаткорнинг бу самимий сўзлари ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокама қилинди. Кўплаб кузатувчилар “тўғри ният ва ишонч катта натижага олиб келади” деган фикрни таъкидлашди ва Паризоданинг ҳаётий ҳикоясини илҳомлантирувчи деб баҳолашди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.