Ниҳоят “почча” деб аталаётган Озода Нурсаидованинг бўлажак турмуш ўртоғи топилди!

Ниҳоят “почча” деб аталаётган Озода Нурсаидованинг бўлажак турмуш ўртоғи топилди!

Ижтимоий тармоқларда машҳур интервьюлари билан танилган бошловчи Бобур Озода Нурсаидованинг бўлажак турмуш ўртоғи ҳақида қизиқарли баёнот берди. Унинг ёзган изоҳлари мухлислар орасида катта муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Бошловчи ўз саҳифасида “Поччани топдим! Лекин Нилуфарҳон Нурсаидова кўрсатишга рухсат бермаяптилар. Тилим бор, гапира олмайман”, деб ёзган. Шунингдек, у бўлажак куйов барча мухлисларга салом йўллаганини ҳам айтиб ўтган.

Бобурнинг таъкидлашича, келажакда ушбу инсон биринчи интервьюсини айнан унга беришга ваъда қилган. Шу сабабли ижтимоий тармоқларда “почча” мавзуси яна муҳокамалар марказига айланди.

Озода Нурсаидованинг мухлислари эса изоҳларда хонандага бахт тилаб, “Майли кўрмасак ҳам, Озода опа бахтли бўлсинлар”, деган фикрларни ёзиб қолдиришмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.