“Титаник” юлдузлари айсбергларни қутқаришга бел боғлашди

“Титаник” юлдузлари айсбергларни қутқаришга бел боғлашди
“Титаник” фильми юлдузлари Леонардо Дикаприо, Кейт Уинслет ва Билли Зейн музликларни қутқариш учун қайта бирлашишди. Актёрларнинг биргаликда тушган суратини Зейннинг инстаграмида кўриш мумкин.
“Титаник” юлдузлари айсбергларни қутқаришга бел боғлашди
Фотосурат Leonardo DiCaprio Foundation томонидан ташкил этилган ва иқлим ўзгариши муаммоларига бағишланган хайрия тадбири вақтида олинган.
Эслатиб ўтамиз, “Титаник” фильми 1997 йилда тақдим этилган бўлиб, машҳур кеманинг ҳалокатга учраши ҳақида ҳикоя қилади. Зейн Уинслет қаҳрамонининг қаллиғи ролини талқин қилган.
“Энди биз айсбергларни қутқармоқдамиз”, — дея ҳазил қилган Зейн янги биргаликдаги суратга қолдирган изоҳида.

Манба: kun.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.