"Реал" дарвозасига гол урган ўзбек футболчиси жамоасиз қолди

Ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев 2021 йилнинг февраль ойида Варшаванинг “Легия” жамоасига келиб қўшилган эди. У Польшанинг 15 карра чемпиони сафида бор йўғи 3 та ўйинда майдонга тушган.
Яхшибоев сўнгги ойларни Молдованинг \"Шериф Тираспол\" клубида ижарада ўтказди. У бу жамоа сафида миллий чемпионатда олтита, Европа лигасида 2 та ва Чемпионлар лигасида 3 та ўйинда иштирок этди. Эътиборлиси, Жасур ЕЧЛ гуруҳ босқичида Мадридда \"Реал\" дарвозасига гол урди ва ўша ўйинда жамоаси сенсацион тарзда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Кеча \"Легия\" Жасур Яхшибоев билан шартнома ўзаро келишув асосида бекор қилинганини эълон қилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Яхшибоев сўнгги ойларни Молдованинг \"Шериф Тираспол\" клубида ижарада ўтказди. У бу жамоа сафида миллий чемпионатда олтита, Европа лигасида 2 та ва Чемпионлар лигасида 3 та ўйинда иштирок этди. Эътиборлиси, Жасур ЕЧЛ гуруҳ босқичида Мадридда \"Реал\" дарвозасига гол урди ва ўша ўйинда жамоаси сенсацион тарзда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Кеча \"Легия\" Жасур Яхшибоев билан шартнома ўзаро келишув асосида бекор қилинганини эълон қилди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













