Хориж нашри: Жалолиддин Машарипов бошқа чемпионатга йўл олди

Хориж нашри: Жалолиддин Машарипов бошқа чемпионатга йўл олди
Саудия Арабистонининг \"Ал-Насср\" клуби футболчиси, ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов атрофидаги хабарлар кўпаймоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Бирлашган Араб Амирликларининг \"Шабаб Ал Аҳли\" жамоасига ўтмоқда. Бу ҳақда \"Dubaisports.ae\" портали \"Al-Ittihad\" нашрига таяниб хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, аввал ҳам шу жамоада ижара асосида тўп тепган Машариповнинг ўйинлари клуб раҳбариятига маъқул келгани боис у билан 3 йиллик шартнома борасида келишиб олинган. Нашр шуни қўшимча қилмоқдаки, трансфер яқин орада эълон қилиниши кутилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.