Рабинер: “Моуринью ўзбекистонлик форвардни қадрламади. Элдор “қочиши” керак”

Россиялик таниқли журналист Игорь Рабинер Элдор Шомуродовнинг “Рома”дан кетиши ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.
“Албатта, Шомуродов “Special one”дан “қочиши” керак. Бундан ташқари, Моуринью ўзбекистонлик форвардни етарлича қадрламади ва ўтган мавсум у кўп ўйнамади, қўшимчасига “Рома” Абраҳамдан ташқари, мавсумлар оралиғида Дибалани ҳам олиб келди. Яъни, Элдор энди умуман ўйнамайди.
“Женоа”дан кейин эса унинг Италиядаги обрўси яхши. У А Серия турнир жадвалининг ўрта ёки қуйи қисмидаги жамоаларга ўтиши керак. “Рома”дан эса унда Конференциялар лигасидаги ғолиблик (унча-мунча эмас, еврокубок) ҳамда Жозе билан бирга ишлаш хотираси қолди”, дея ёзган Рабинер ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!“Албатта, Шомуродов “Special one”дан “қочиши” керак. Бундан ташқари, Моуринью ўзбекистонлик форвардни етарлича қадрламади ва ўтган мавсум у кўп ўйнамади, қўшимчасига “Рома” Абраҳамдан ташқари, мавсумлар оралиғида Дибалани ҳам олиб келди. Яъни, Элдор энди умуман ўйнамайди.
“Женоа”дан кейин эса унинг Италиядаги обрўси яхши. У А Серия турнир жадвалининг ўрта ёки қуйи қисмидаги жамоаларга ўтиши керак. “Рома”дан эса унда Конференциялар лигасидаги ғолиблик (унча-мунча эмас, еврокубок) ҳамда Жозе билан бирга ишлаш хотираси қолди”, дея ёзган Рабинер ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













