АПЛ. «Манчестер Сити» Эрлинг Ҳоланд дубль қайд этган ўйинда Лондон жамоасини таслим этди

АПЛ. «Манчестер Сити» Эрлинг Ҳоланд дубль қайд этган ўйинда  Лондон жамоасини таслим этди
Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 1-турида «Манчестер Сити» 7 август, якшанба куни «Вест Ҳэм» меҳмони бўлди.

Учрашувнинг 36-дақиқасида лондонликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди, уни Эрлинг Ҳоланд муваффақиятли амалга оширган ҳолда «Манчестер Сити» сафидаги дебют голини урди. 65-дақиқада Ҳоланд дублни расмийлаштирди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Пеп Гвардиола жамоаси кейинги турда «Борнмут»га қарши баҳс олиб боради, «Вест Ҳэм» эса «Ноттингем Форест»га қарши майдонга тушади.

«Вест Ҳэм» — «Манчестер Сити» 0:2
Голлар
: 0:1 – 36, пенальти Ҳоланд, 0:2 – 65 Ҳоланд.
«Вест Ҳэм»: Фабианьски (Ареоля, 29), Соуфал, Zuma, Жонсон, Крессуэлл, Лансини (Бенрахма, 57), Соучек, Райс, Форнальс, Антонио (Скамакка, 57), Боуэн.
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Уокер, Аке, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Маҳрез, Палмер, Гундўған (Бернарду Сильва, 78), де Брюйне, Родри, Грилиш, Фоден, Ҳоланд (Альварес, 78).
Огоҳлантириш: Жоау Канселу (45).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.