ОФК кубоги. "Куала-Лумпур" "Сўғдиёна"нинг Ҳудудлараро финалдаги рақибига айланди

ОФК кубоги. "Куала-Лумпур" "Сўғдиёна"нинг Ҳудудлараро финалдаги рақибига айланди
ОФК кубоги ҳудудлараро ярим финал босқичидан ўрин олган \"Мохун-Баган\" — \"Куала-Лумпур\" учрашуви якунланди.

Муросасиз кечган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Пауло Жозе ҳисобни очди. Ўйин якунланиш арафасида, аниқроғи, 90-дақиқада Молла ҳисобни тенглаштириб, интригани қайтарди.

Бироқ унинг қувончи 2 дақиқа давом этди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчисида дастлаб Сидде, сўнгра 90+5 дақиқада Моралес рақиб дарвозасига тўп киритиб, малайзияликларни кейинга босқичга олиб чиқди.

\"Мохун-Баган\" — \"Куала-Лумпур\" 1:3
Голлар
: Пауло Жозе, 60 (0:1), Молла, 90 (1:1), Сидде, 90+2 (1:2), Моралес, 90+5 (1:3)

Шу тариқа, ОФК Кубоги ҳудудлараро финали Жиззахда, \"Сўғдиёна\" ва \"Куала-Лумпур\" иштирокида ўтказилади. Мазкур баҳс 5 октябрь куни бошланади. Мазкур жуфтлик ғолиби мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига йўлланмани қўлга киритади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.