Бокс. Ҳасанбой Дўсматов Осиё чемпионлиги учун яна бир қадам ташлади

Бокс. Ҳасанбой Дўсматов Осиё чемпионлиги учун яна бир қадам ташлади
Фото: Бокс федерацияси
Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг бешинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди.

- 51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўстматов бутанлик Тензин Дрюнгелга қарши рингга чиқди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дўстматов чорак финалга йўл олди.

Шунингдек, 5 ноябрь кунги баҳсларда - 52 кг вазнли Феруза Казакова мўғулистонлик рақибасига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. - 54 кг вазн тоифасида Нигина Ўктамова Осиё чемпионатидаги илк жангини таиландлик Житпонг Жутамасга қарши ўтказди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

- 57 кг вазн тоифасидаги Ситора Турдибекова чорак финал жангини ҳиндистонлик Притига қарши ўтказди ва мағлубиятга учради.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.