Машарипов ва Бозоров Қозоғистонга қарши ўйнамайди. Сабаби...

Машарипов ва Бозоров Қозоғистонга қарши ўйнамайди. Сабаби...
Бугун соат 18:00 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қозоғистон термаси билан куч синашади. Беллашув \"Пахтакор\" стадионида бўлиб ўтади.

Мазкур ўйин олдидан жамоамиз футболчилари Жалолиддин Машарипов ва Ойбек Бозоров ўйинда иштирок эта олмаслиги маълум бўлди. Иккала футболчи бетоблик ҳис этган ва тиббий штаб уларнинг ҳолатини тўлиқ ўрганиб чиққунга қадар таваккал қилмасликка қарор қилди.

Манба: ЎФА матбуот хизмати.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.