Шахмат бўйича нуфузли турнир: Нодирбек ва Жаҳовирда дуранг, турнир жадвалидаги вазият

Шахмат бўйича нуфузли турнир: Нодирбек ва Жаҳовирда дуранг, турнир жадвалидаги вазият
Нидерландияда ўтаётган шахмат бўйича нуфузли мусобақанинг 10-тури якунига етди. Маълумки, Нодирбек Абдусатторов мастерс гуруҳидаги ажойиб иштироки билан барчанинг диққат-марказида бўлиб турибди.

Ушбу турда у асосий рақибларидан бири хитойлик Динг Лирен билан муроса кўчасини танлади. 10-турдан кейин Абдусатторов 7 очко билан ҳамон пешқадамликни давом эттирмоқда.
Шахмат бўйича нуфузли турнир: Нодирбек ва Жаҳовирда дуранг, турнир жадвалидаги вазият
Челленжерлар гуруҳи ғолиблиги учун курашаётган Жавоҳир Синдоров ҳам бу гал дуранг қайд этди. Мезбон Эрвин ЛʼАми билан кечган беллашувдан сўнг Синдоров 6.5 очко билан учинчи ўринни банд этиб турибди.
Шахмат бўйича нуфузли турнир: Нодирбек ва Жаҳовирда дуранг, турнир жадвалидаги вазият
Бугун мусобақа доирасида дам олиш куни ҳисобланади. Баҳслар 27 январдан бошлаб давом эттирилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.