"Насаф" Абдихолиқов ва Умаров ҳаракат қиладиган жамоани мағлуб этди

"Насаф" Абдихолиқов ва Умаров ҳаракат қиладиган жамоани мағлуб этди
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган \"Насаф\" навбатдаги баҳсда майдонга тушди. Унда \"аждарлар\"га Қозоғистоннинг \"Ордабаси\" клуби қаршилик кўрсатди. Ушбу беллашувда вакилларимиз кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувда ягона гол Ҳусаин Норчаев ҳисобига қайд этилди. Ушбу гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

Бундан олдинги баҳсда ҳамюртларимиз Украинанинг \"Минай\" жамоаси билан 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг ўйнаганди.

Маълумот ўрнида, \"Ордабаси\" сафида ҳамюртларимиз Бобир Абдхолиқов ва Шаҳбоз Умаров ҳаракат қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.