U-20 Осиё Кубоги. Гуруҳ босқичи якунлари бўйича фактлар

U-20 Осиё Кубоги. Гуруҳ босқичи якунлари бўйича фактлар

U-20 Осиё Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. 9 кун ичида ўтган 24та ўйинда 55та тўп киритилди. Баҳсларнинг 5тасида дуранг қайд этилди (ҳаммаси 3-турда), 19та беллашув эса у ёки бу жамоанинг ғалабаси билан тугади

Қуйида гуруҳ босқичидаги баъзи фактларни келтириб ўтамиз: 

  • Ўзбекистон ва Жанубий Корея дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. 
  • Австралия гуруҳни 2-ўринда якунлаган бўлса-да, энг кўп гол урган жамоага айланди — 12.
  • Қатар эса энг кўп тўп ўтказиб юборган (12) ва очко ололмаган жамоа бўлди. 
  • Энг йирик ҳисоб Австралия — Қатар (9:1) ўйинида қайд этилди.
  • Гуруҳда фақат Япония 100 фоизлик натижа кўрсатди.
  • Вьетнам 6 очко билан гуруҳда қолиб кетди.
  • Япониялик Наоки Кумата 3та гол билан тўпурарлар рўйхатида пешқадам бўлиб турибди.

«А» гуруҳи
1. Ўзбекистон — 7 (тўплар нисбати — +3)
2. Ироқ — 4 (+1)
3. Индонезия — 4 (-1)
4. Сурия — 1 (-3)

«В» гуруҳи
1. Эрон — 6 (+2)
2. Австралия — 6 (+6)
3. Вьетнам — 6 (0)
4. Қатар — 0 (-10)

«С» гуруҳи 
1. Жанубий Корея — 7 (+6)
2. Иордания — 4 (0)
3. Тожикистон — 4 (-1)
4. Уммон — 1 (-5)

«D» гуруҳи
1. Япония — 9 (+5)
2. Хитой — 4 (+1)
3. Саудия Арабистони — 3 (-2)
4. Қирғизистон — 1 (-4)

Чоракфинал тақвими:
11 март

15:00. Эрон — Ироқ («Жар»)
19:00. Ўзбекистон — Австралия («Бунёдкор») 

12 март
15:00. Жанубий Корея — Хитой («Жар»)
19:00. Япония — Иордания («Локомотив»)

Маълумот учун, яримфиналга чиққан жамоалар жаҳон чемпионатига ҳам йўлланма қўлга киритишади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.